Oliy Ma'had

Oliy Ma'had

Share

Imom Buxoriy nomidagi Toshkent islom instituti rasmiy sahifasi

17/06/2026

🇺🇿 Олға, Ўзбекистон! ⚽️

🔹 Бутун ўзбек халқининг нигоҳи АҚШ, Канада ва Мексика яшил майдонларида бўлиб ўтаётган футбол бўйича Жаҳон чемпионати – 2026 мусобақасига қаратилган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк тарихий ўйинини ўтказиш арафасида турибди.

⚽️ Тошкент ислом институти жамоаси миллий терма жамоамизнинг ҳар бир аъзоси ва мураббийларига самимий хайрихоҳлигини изҳор этади ҳамда уларга улкан муваффақиятлар, ғалабалар ва ёрқин натижалар тилайди.

🇺🇿 Олға, Ўзбекистон! Бутун юрт сиз билан

Photos from Oliy Ma'had's post 17/06/2026



📚 Илм масканида битирув ҳимоялари давом этмоқда

▫️ Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти кундузги таълим 4-курс талабаларининг битирув диплом иши ҳимоялари давом этмоқда.

▪️ Хусусан, 16-17 июнь кунлари бўлиб ўтган навбатдаги ҳимояларда талабалар томонидан ислом тарихи, ҳадисшунослик, фиқҳ, тафсир ҳамда араб тилшунослигига оид қатор долзарб ва салмоқли тадқиқотлар тақдим этилди.

16/06/2026

Shuhrat Qayumov xizmatlari

Photos from Oliy Ma'had's post 15/06/2026



📚 Тошкент ислом институтида битирув диплом ишлари ҳимояси қизғин давом этмоқда

▫️ Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида бакалавриат таълим йўналиши битирувчиларининг битирув диплом ишларини ҳимоя қилиш жараёнлари юқори савияда ва кўтаринки руҳда давом этмоқда.

▪️ Бугунги ҳимояларда талабалар долзарб ҳамда илмий аҳамиятга эга мавзулар бўйича олиб борган тадқиқотлари натижаларини тақдим этдилар. Жумладан, битирув диплом ишлари ҳимоя комиссияси аъзолари томонидан қуйидаги мавзулардаги илмий ишлар атрофлича тингланди ва баҳоланди:

🔹 Аҳмад Зарқонинг “Шарҳ ал-қоваид ал-фиқҳия” асарида фиқҳий қоидаларнинг ёритилиши;
🔹 Ҳаким Термизийнинг “Ал-манҳийёт” асарида аҳком ҳадислар;
🔹 Имом Термизийнинг “Ал-илал ас-сағир” асарида ровийлар тақсимоти;
🔹 Ҳадис илми ривожида Самарқанд ҳадис мактабининг ўрни;
🔹 “Ал-жомеъ ас-саҳиҳ” асарида фитналарга доир ҳадисларнинг ёритилиши;
🔹 Абу Бакр Анбарийнинг “Ийзоҳ ал-вақф ва ал-ибтидо” асарининг қироат илмидаги аҳамияти.

▫️ Шу билан бирга, замонавий ҳаётда муҳим аҳамият касб этаётган масалаларга бағишланган тадқиқотлар ҳам йиғилганлар эътиборини тортди. Айниқса, “Сунъий уруғлантириш ва “Суррогат оналик” масаласининг фиқҳий ҳукми” ҳамда “Зафар Аҳмад Усмонийнинг “Эъло ас-сунан” асарида сафар масофасига доир ҳадислар таҳлили” мавзуларидаги ишлар катта қизиқиш билан тингланиб, мутахассислар иштирокида қизғин илмий муҳокамаларга сабаб бўлди.

▪️Ҳимоя жараёнида битирувчилар ўз мавзулари бўйича чуқур назарий билим ва таҳлилий ёндашувларини намоён этдилар. Комиссия томонидан берилган саволларга илмий ва асосли жавоб қайтарган талабаларнинг изланишлари муносиб баҳоланди.

➡️ Мазкур жараён ёш мутахассисларнинг тадқиқотчилик кўникмаларини намоён этиш ҳамда уларни келгусидаги илмий ва касбий фаолиятга тайёрлашда муҳим босқич бўлиб хизмат қилмоқда. Институтда якуний ҳимоялар белгиланган тартиб асосида давом этмоқда.

Photos from Oliy Ma'had's post 15/06/2026

#Талабалар #Эътироф

📚 Институтимиз талабалари фаолиятидаги энг фаоллар эътироф этилди

▪️Тошкент ислом институтида 2025–2026 ўқув йили давомида амалга оширилган маънавий-маърифий ишлар сарҳисоб қилиниб, таълим муассасаси ҳаётида фаол иштирок этган устоз ва талабалар муносиб тақдирландилар.

📝 «Устоз – шогирд» анъанасининг гўзал намунаси

▫️ «Устоз–шогирд» анъаналарини ривожлантиришдаги фидокорона хизматлари учун «Ҳадис ва ислом тарихи» кафедраси катта ўқитувчиси Б.Аъзамов юксак эҳтиромга сазовор бўлди. У устозлик масъулиятини теран ҳис этган ҳолда ёшларга йўлчи юлдуз бўла олгани учун «Энг фаол устоз» номинацияси билан тақдирланди.

✅ Жамоатчилик ҳаётидаги жонкуярлик ва шинам маскан соҳиблари

▪️ Институт тараққиёти, унинг жамоатчилик ҳаётидаги фаол иштироки ва беминнат хизматлари билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган 2-босқич талабаси А. Умаров ҳақли равишда «Энг жонкуяр талаба» номинацияси соҳибига айланди.

✅ Махсус баҳолаш натижаларига кўра, шинамлик ва тартиб-интизомда барчага намуна бўлган 1-сонли талабалар турар жойининг 304-хонаси ва унда истиқомат қилувчи чаққон ва озода талабалар — М.Абдураҳмонов, С.Исломов, З.Нўмонжонов ва Н.Раҳмоновлар «Энг намунали хона» номинацияси бўйича фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилдилар.

📖 Китобхонлик — маънавият сарчашмаси

🔽 «Ақоид ва фиқҳий фанлар» кафедраси ўқитувчиси А.Ғофуров — шогирдларига мутолаа завқини улашиб, шахсий намуна кўрсатгани учун «Энг китобхон мураббий»;

🔽 4-босқич талабаси З.Ғозиев — илмга бўлган чанқоқлиги ва сермаҳсул мутолааси учун «Энг китобхон талаба»;

🔽 М.Нарзуллаева — кутубхона билан ҳамнафас яшагани учун «АРМ (Ахборот-ресурс маркази)нинг энг фаол аъзоси» номинациялари билан тақдирланиб, қимматбаҳо эсдалик совғаларини қўлга киритдилар.

🤲 Ғолиблик муборак бўлсин, илм ва маърифат йўлидаги шарафли одимларингиз бардавом бўлсин!

14/06/2026



🗣 Диний-маърифий соҳа учун илмий кадрлар етиштирилмоқда

🔹 Ўзбекистон24

13/06/2026



📓 Магистрлик диссертациялари ҳимояси ўтказилмоқда

➡️ "Маданият ва маърифат" телеканали "Бугун" маданий-маърифий дастури

Photos from Oliy Ma'had's post 13/06/2026



🖋 Тошкент ислом институтида Кундузги таълим битирувчилари учун диплом ишлари ҳимояси бошланди

▫️ Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг 2025–2026 ўқув йили иш режасига мувофиқ, жорий йилнинг 13–20 июнь кунлари бакалавриат таълим йўналиши битирувчиларининг битирув диплом ишлари ҳимоясини ўтказиш белгиланган бўлиб, бугун ушбу жараёнга старт берилди.

▪️ Битирув диплом ишлари ҳимоя комиссияси раиси сифатида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг “Мотуридийлик таълимоти тадқиқотлари” бўлими бошлиғи, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) А.Аллоқулов жалб этилган. Раис ўринбосари сифатида эса институт доценти, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) А.Абдуллаев фаолият олиб бормоқда.

🗣 Комиссия аъзолари таркибига Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири ўринбосари Ш.Чўлпонов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) С.Масайитов, шунингдек, “Қуръон илмлари” кафедраси мудири Ж.Неъматов, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Ю.Абдураҳимов, “Тиллар” кафедраси мудири, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) У.Ҳасанов ҳамда “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) А.Эгамов каби юқори малакали ва тажрибали мутахассислар жалб қилинган.

🔽Битирув диплом ишлари ҳимояси жараёнида талабалар ўз тадқиқотларининг мазмун-моҳияти, илмий аҳамияти ва амалий натижаларини тақдим этиб, комиссия аъзоларининг саволларига жавоб берадилар.

🤲 Барча битирувчиларга ҳимоя жараёнларида муваффақият ва омад тилаймиз. Юртимиз равнақи, халқимиз маънавияти ва диний-маърифий соҳанинг тараққиёти йўлида хизмат қиладиган етук мутахассислар бўлиб етишишларини тилаб қоламиз.

Photos from Oliy Ma'had's post 13/06/2026



📚 “Шарҳи Мулло” китобидан талаба қизларга ижозалар топширилди

▫️ Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида аллома Нуриддин Абдураҳмон Жомийнинг “Фавоидуз зиёийя” халқ тилида "Шарҳи Мулло"
номи билан танилган асари 203-гуруҳнинг 13 нафар талаба қизлари томонидан "Тиллар" кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов раҳбарлигида хатм қилинди. Шу муносабат билан "Асрларни забт этган асар" номли илмий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда институт ректори Уйғун Ғафуров, Ўқув ишлари бўйича проректор Жаҳонгир Рўзиев, "Қуръон илмлари" кафедраси мудири Жаҳонгир Неъматов, “Тиллар” кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов, кафедра катта ўқитувчиси Иззатилла Юлдашев ҳамда бошқа устозлар ва талаба қизлар иштирок этдилар.

💬 Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган Уйғун Ғафуров талаба қизларнинг илм йўлидаги саъй-ҳаракатлари, сабр-матонати ва интилишларини алоҳида эътироф этди. У шаръий илмларни чуқур ўзлаштиришда араб тилининг беқиёс аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, қизларга келгусидаги илмий фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилади.

Шундан сўнг устоз Улуғбек Ҳасанов бошчилигида “Шарҳи Мулло” асарининг якуний қисми анъанага мувофиқ ўқилиб, шарҳланди ва китоб хатмига етказилди. Тадбир якунида 13 нафар талаба қизга устозлар иштирокида “Шарҳи Мулло” китоби бўйича ижоза шаҳодатномалари ҳамда эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

“Шарҳи Мулло” асарининг бундай “Хатми кутуб” анъанаси институтда сўнгги беш йил давомида мунтазам ўтказиб келинмоқда. Шу вақтга қадар мазкур асардан жами 235 нафар талабага ижоза берилган бўлиб, уларнинг 45 нафарини талаба қизлар ташкил этади.

12/06/2026

🔹 Ҳалимлик мусулмоннинг кўрки

🎙Зияуддин Домла БЕГМАТОВ,

Тошкент ислом институти "Ақоид ва фиқҳий фанлар" кафедраси катта ўқитувчиси

Want your school to be the top-listed School/college in Tashkent?

Click here to claim your Sponsored Listing.

Location

Telephone

Address


Tashkent